logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёни юзасидан

«Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёни юзасидан

09/02/2021 18:55

 

2020 йил 16 декабрда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилган «Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (кейинги ўринларда - Компания) устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёни бошланиши тўғрисидаги Эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди.

Унга кўра, давлат улушини сотиб олиш учун қизиқиш билдирган талабгорлардан таклифлар 2021 йил 15 январга қадар қабул қилинди.

Давлат улушини сотиб олиш бўйича Агентликка ва Молиявий маслаҳатчига Осиё, Европа, Америка ва Африка қитъалари мамлакатларидан бир қанча талабгорларнинг таклифлари келиб тушди.

Талабгорлардан келиб тушган барча таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» ги Қонунининг 20-моддасини инобатга олган ҳолда ҳамда Компания устави ва унинг фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатлар талабларига мувофиқ, Компаниянинг иккинчи мулкдори билан келишилган ҳолда кўриб чиқилди ҳамда сотиш учун белгиланган мезонларга мос келган деб эътироф этилган талабгорлар аниқланди ҳамда кейинги босқичга ўтказилди.

Ушбу талабгорлар билан музокаралар жараёни давлат улушини сотиш бўйича жалб этилган халқаро маслаҳатчилар – «Rothschild & Cie» инвестиция банки (молиявий маслаҳатчи, Франция) ва «Dentons» юридик фирмаси (юридик маслаҳатчи, Буюк Британия) иштирокида давом эттирилади.

Мазкур босқичда талабгорлар билан Ошкор этмаслик тўғрисидаги тегишли битимлар имзоланади. Компания тўғрисидаги қўшимча маълумотлар, жумладан Ахборот меморандуми, Компаниянинг молиявий ҳисоботлари, бизнес-режаси, юридик, молиявий ва солиқ жиҳатдан ўрганиш ҳисоботлари уларга тақдим этилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги  Ахборот хизмати

Оҳирги янгиликлар

ФАО кўмагида янги ГИС лабораторияси ташкил этилди

24/02/2021Батафсил

Миллий палата: телетиббиёт ҳаракатда

24/02/2021Батафсил

Aгробанк ва Эксимбанк ўртасида 25 миллион долларлик шартнома имзоланди

24/02/2021Батафсил

МБ валюта курслари 03/03/2021

$ 1 10500.03 -0.162%
€ 1 12607.39 -0.428%
₽ 1 140.70 -0.811%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+