logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Янги йилда абонентлар учун совға!

Янги йилда абонентлар учун совға!

24/12/2020 17:26

2020-йилги саҳифани ёпиб, янгисини очишимизга жуда оз вақт қолди. Ўтаётган йил якунларини ва яқин келажакдаги режаларни сарҳисоб қилар эканмиз, ҳаётнинг кўплаб соҳаларида шиддатли ва шу билан бирга қизиқарли ишларга бой бўлган қийин йил бўлганини таъкидламоқчимиз.

2020 йил Beeline Uzbekistan учун осон бўлмади, аммо ишонч билан айтишимиз мумкин-ки, биз вақт талаблари ва фаолиятдаги қийинчиликларни енгдик. Ўтган йил давомида кўп ишлар қилинди, ҳали кўп ишлар қилиниши керак! Ва биз аллақачон бу йўналишдаги ишларни бошладик. Янги тарифлар, хизматлар, хизматларни такомиллаштириш ва бошқалар! Биз ўз абонентларимизни қадрлаймиз ва уларнинг оила аъзолари ва дўстлари билан доимо алоқада бўлишларини таъминлаш учун барча ишларни қилишда давом эттирмоқдамиз. Шунга қарамай, айниқса ҳозирда, ҳар доим Интернет майдонида бўлиш жуда муҳим, чунки мамлакатда ва дунёдаги сўнгги воқеалардан хабардор бўлиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш бугунги кунда одатий ҳолга айланган. 

Ҳар бир абонент ҳаётида смартфон ўчирилган ёки батареяси зарядсизланган, шунингдек у ёки бу сабабга кўра абонент уяли алоқа тармоғининг қамровидан ташқарида бўлиши мумкин, шу туфайли абонентга уланиш имконияти бўлмайди. Натижада, оилавий тадбирни ёки иш юзасидан муҳим музокараларини ўтказиб юбориш хавфи мавжуд.

Биз ҳар бир қўнғироқ қанчалик муҳимлигини тушунамиз ва шунинг учун янги йил байрамида ёқимли совға орқали абонентларимизни хурсанд қилишга қарор қилдик. Биз хушхабарни баҳам кўришга шошилмоқдамиз - 2021 йил 4-январдан бошлаб "Хабардор бўл" хизмати барча Beeline компанияси абонентлари учун тариф режалари доирасида алоҳида тўлов олинмасдан тақдим этилади!

Эслатиб ўтамиз, "Хабардор бўл" хизмати - бу абонентга телефон зарядсизланганда ёки тармоқ қамровидан чиққанда, кирувчи қўнғироқлар тўғрисида SMS орқали хабар берадиган хизматдир. Хизмат абонентларга кириш қўнғироғига жавоб бера олмаган бўлсангиз, ким ва қачон сиз билан боғланмоқчи бўлганлиги тўғрисида тўлиқ маълумотни ўз вақтида олиш учун қўшимча қулайликни назарда тутади.

Хизматни ёқиш учун *110*051# қўнғироқ тугмасини босиш кифоя.

"Хабардор бўл" хизмати билан сиз битта ҳам муҳим қўнғироқни ўтказиб юбормайсиз!

Оҳирги янгиликлар

ЕХҲТнинг амалдаги раиси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

16/04/2021Батафсил

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул натижалари қандай бўлди?

16/04/2021Батафсил

Женевада ёшлар ҳуқуқларига бағишлаб ўтказилган халқаро семинарда Ўзбекистон вакили иштирок этди

13/04/2021Батафсил

МБ валюта курслари 16/04/2021

$ 1 10507.46 +0.100%
€ 1 12586.89 +0.284%
₽ 1 136.97 -1.169%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+