logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасига доир вазифалар белгиланди

Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасига доир вазифалар белгиланди

24/12/2020 00:38

 

Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда 2021 йилга мўлжалланган асосий вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Коронавирус пандемияси бутун дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Айниқса, экспорт ва инвестиция жараёнларида турли қийинчиликлар юзага келди.

 

Мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича олдиндан кўрилган чоралар ўз натижасини берди. Жорий йилда 6,6 млрд. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ўзлаштирилди. Шунингдек, йил якуни бўйича 15 млрд. АҚШ долларлик экспорт амалга оширилиши кутилмоқда.

 

Йиғилишда давлатимиз раҳбари 2021 йил ҳам иқтисодиёт учун осон бўлмаслигини, шу боис инвестициялар жалб қилиш, ўзлаштириш ва экспорт прогнозларини таъминлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун ҳозирданоқ аниқ, манзилли чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

 

Келгуси йили 7,5 млрд. АҚШ доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш мақсад қилинган. Йиғилишда ушбу маблағни ҳар бир лойиҳа бўйича тўлиқ ва муддатида ўзлаштириш чора-тадбирлари белгиланди. Бундай сармоялар ҳисобига 226 та йирик лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича аниқ чораларни кўриш топширилди.

 

Шунингдек, 69 та истиқболли янги саноат лойиҳасини сифатли амалга ошириб, иқтисодиёт ўсишига қўшимча захира яратиш вазифаси қўйилди.

 

Бунда асосий драйвер соҳалар бўлган кимё, энергетика, машиносозлик, геология, электротехника, фармацевтика ва енгил саноат тармоқларига алоҳида эътибор қаратилади.

 

1 январдан бошлаб, халқаро молия институтлари кредит маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича янги тизим жорий этиш, ҳар бир лойиҳада белгиланган маблағларни самарали ўзлаштириш ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида “Лойиҳа офислари” раҳбар ва ходимлари малакасини ошириш ва уларни ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Келгуси йили экспорт ҳажми 17 млрд. АҚШ доллар атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга экспорт шартномаларини ҳозирданоқ тузиш, 1 январдан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда унинг ўринбосарлари ушбу вазифаларни бажариш бўйича режалари юзасидан ахборот берди.

 

 

Оҳирги янгиликлар

Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди

20/01/2021Батафсил

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси

20/01/2021Батафсил

ФАО Бухоро вилояти аҳолисига 20 та кичик иссиқхонани беғараз тақдим этди

19/01/2021Батафсил

МБ валюта курслари 19/01/2021

$ 1 10500.81 +0.264%
€ 1 12682.88 -0.885%
₽ 1 142.66 +0.970%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+