Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 нафарни ташкил этмоқда
01/06/2020 12:14
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси
01/06/2020 12:14
2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 нафарни ташкил этмоқда.
? Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
?Айни пайтда юртимизда 2837 нафар коронавирус инфекциясига чалинган (77 фоиз) фуқаролар соғайган.
? Ҳозирда мамлакатимизда 810 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда (https://t.me/ssvmatbuotkotibi/997).
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |