logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Londonlik dasturchilar ishtirokida «IT with impact» talabalar haftaligi o'tkaziladi

Лондонлик дастурчилар иштирокида «IT with impact» талабалар ҳафталиги ўтказилади

21/05/2019 19:21

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университетида «Технология ва унинг таъсири» талабалар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

2019-йил 20-24 май кунлари Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университети (ТХВУ) томонидан Вестминстер Университети (Лондон) билан ҳамкорликда IT соҳасида ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган «IT with impact» Халқаро талабалар ҳафталиги ўтказилмоқда.

Талабалар ҳафталик дастури ихтисослашган илмий анжуманлар, битирувчиларнинг энг яхши илмий ва амалий ишлари кўргазмалари, дастурлаш бўйича Республика олимпиадаси, давра суҳбати ва технологик ривожланишнинг долзарб масалаларига бағишланган бошқа тадбирлар ўз ичига олади. Ушбу тадбирларда Вестминстер Университетидан (Лондон) ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар, информатика ва компьютер тизимлари факультетидан талабалар ва ТХВУ Бизнесда ахборот тизимлари факультети талабалари иштирок этадилар.

Илмий анжуман ахборот технологиялари соҳасида, электрон кутубхоналардан бошлаб замонавий дастурий муҳандисликкача бўлган IT соҳасидаги тадқиқот ва ишланмалар натижаларига бағишланади.

Анжуманда «Электрон ҳукумат» ва рақамли иқтисодиёт лойиҳалари бошқарув маркази халқаро экспертлари томонидан тақдимотлар ўтказилади. Шунингдек, мутахассислар Кореяда электрон ҳукуматни жорий этиш тажрибаси ва Ўзбекистонда электрон ҳукуматни ривожлантириш истиқболлари ҳақида муҳокама қиладилар.

Ҳафталик доирасида ТХВУ томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида дастурлаш бўйича Республика олимпиадаси ўтказилади. Танловда 68 жамоа – Республикамизнинг барча ҳудудларидан 200 дан ортиқ иштирокчи қатнашади.

Мунозаралар давра суҳбати давомида технологиянинг ривожланиши ва уларнинг ҳаётнинг турли жиҳатларига, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсири муҳокама қилинади.

 

 

Оҳирги янгиликлар

ФАО 14 та кичик иссиқхонани Қашқадарё вилояти аҳолисига беғараз тақдим этди

15/01/2021Батафсил

Миллий палата лойиҳаси: инсультни дастлабки 4 соатда аниқлаш

14/01/2021Батафсил

Инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинди

12/01/2021Батафсил

МБ валюта курслари 12/01/2021

$ 1 10473.20 +0.227%
€ 1 12796.16 +0.268%
₽ 1 141.29 +0.598%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+