Боксчиларимиз Санкт-Петербург сафарига йўл олишди
05/05/2019 13:18
Bokschilarimiz Sankt-Peterburg safariga yo'l olishdi
05/05/2019 13:18
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига йўл олишди. Вакилларимиз 6-12 май кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий «Санкт-Петербург Губернатори кубоги» мусобақасида иштирок этишади. Турнирда 4 қитъанинг 20 дан зиёд мамлакатидан келадиган номдор боксчилар жам бўлишади. Ушбу мусобақада қатнашадиган вакилларимиз бугун эрта тонгда Санкт-Петербург сафарига йўл олишди. Эътиборингизга жамоамиз таркибини ҳавола қиламиз:
-52 кг: Худойназар Файзов
-60 кг: Отабек Холматов
-64 кг: Зоир Жуманазаров
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Каҳрамонов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидрахимов
+91 кг: Обиджон Тохиров
Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувоҳид Жалолов
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |