Юнон-рим кураши усталари Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди
27/04/2019 21:14
Yunon-rim kurashi ustalari Osiyo chempionatini muvaffaqiyatli boshlashdi
27/04/2019 21:14
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хитойнинг Циан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати доирасида бугун юнон-рим кураши усталари ҳам баҳсларга киришдилар. Қувонарлиси, ушбу кун дастурида гиламга чиққан вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 бронза медалларига сазовор бўлишди.
-55 кг вазн тоифасида курашган Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Исломжон Баҳромов финалда япониялик Хироми Катагари билан беллашди. Баҳсда 1:1 ҳисобида қайд этилган бўлса-да, сўнгги очко вакилимиз томонидан қўлга киритилгани устунликни Баҳромовга тақдим этди ва шу тариқа у Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
-63 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадасида бронза медали совриндори Элмурат Тасмурадов финалда хитойлик Эрбату Туо билан баҳсда 3:2 ҳисобида олдинда бораётган пайт жароҳат олди ва мураббийларимиз таваккал қилмай, курашчимизга баҳсни давом эттиришга рухсат беришмади. Шу тариқа Тасмурадов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, -130 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Мўминжон Абдуллаев ҳам финалда имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.
Жаҳон чемпионати финалчиси Рустам Ассакалов (-87 кг) ҳам қитъа биринчилигидан медаль билан қайтадиган бўлди. Ассакалов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Масато Сумидан 9:1 ҳисобида устун келди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |