logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Polshaning Varshava shahrida mamlakatimiz turizm salohiyati namoyish etildi

Полшанинг Варшава шаҳрида мамлакатимиз туризм салоҳияти намойиш этилди

17/04/2019 14:23

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 15 апрел куни Полшанинг пойтахти Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ҳамкорлигида Полшадаги ватандошларимиз ҳамда хорижлик мезбонлар иштирокида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш этишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходими Шерзод Султанов, Ўзбекистон Республикасининг Полшадаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Бахром Бабаэв, шунингдек, Бутун Полша Республикаси Туризм палатаси раҳбари ўринбосари Анджей Шиманский, Варшава туризм палатаси раҳбари ўринбосари Анджей Жуковский, ҳамда мамлакатнинг бир қатор энг йирик туристик фирмалари вакиллари ташриф буюришди.

Бундан ташқари, тақдимотда Полшанинг энг машхур журналларидан бири «Полиш Маркет» журнали редактори Анджей Каземерский ҳамда бир қатор ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди.

Табдирда сўзга чиққан Бахром Бабаэв, бу каби учашувлар икки далват ўртасида дўстона ва сайёҳлик муносабатларини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Қўмита ходими Шерзод Султанов, юртимизнинг энг ўзига тортадиган томонлари, олис тарихи ва бир-биридан қадимий шаҳарлари, хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Фарғона водийси каби сайёҳлик марказлари ҳақида тақдимот ўтказди. Шунингдек, мамлакатимизда виза тартибини соддалаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, ўзбек миллий таомлари ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг намойиши барчани ҳайратлантирди.

Ўзбекитоннинг туристик салоҳиятига бағишланган видео тақдимот эса меҳмонларда катта қизиқиш уйғотиб, Полшалик мезбонларни юртимизга саёҳат қилишга чорлади.

Албатта, бу каби тақдимотлардан кейин ўзбекона меҳмондўстлигимиз ҳам тадбир қатнашчиларига жонли тарзда намойиш этилди. Яъни, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистондан олиб борилган миллий махсулотларимиз улашилди, махсус улар учун шохона таомимиз – палохонтўра дамланди.

Бу каби тадбирлар хорижий меҳмонларга ҳайрат ва унутилмас таассуротлар туҳфа этиб, Ўзбекитон номини жаҳонга танитишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+