Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари тайинланди
01/04/2019 19:02
Pensiya jamg'armasi ijro etuvchi direktorining birinchi o'rinbosari tayinlandi
01/04/2019 19:02
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ҳукумат қарорига мувофиқ Медет Абдимуратович Тлеуов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш мазкур Жамғарманинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |