Элнур Абдураимов профессионал боксда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
24/03/2019 00:21
Элнур Абдураимов профессионал боксда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
24/03/2019 00:21
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ҳамюртимиз Элнур Абдураимов бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил қилинган бокс кечасида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Мезбон боксчи Дмитрий Хасиевга қарши баҳс олиб борган юртдошимиз 6 раундга мўлжалланган жангда ҳаракат қилди. Мезбон мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига қарамасдан ўзининг фаол ҳаракати ажралиб турган Элнур 2-раундда рақибини нокаутга учратиб, ғалабани ўз томонига оғдира олди.
Таъкидлаш жоиз, бу Абдураимовнинг профессионал боксдаги тўртинчи жанги эди ва бу гал ҳам рингда қўли баланд келди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.
19/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |