logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Ўзбекистонга ташриф буюриш учун ўн сабаб” нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Ўзбекистонга ташриф буюриш учун ўн сабаб” нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди

20/06/2016 11:30

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 17-июнь куни Тошкентда “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун ўн сабаб” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда ҳукумат вакиллари, юртимизда аккредитациядан ўтган элчихоналар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, маданият ва санъат арбоблари иштирок этишди.

Dinara & Co. нашриёт уйи ва Murad Buildings ҳамкорлигида инглиз ва рус тилларида чоп этилган мазкур коллекцион нашрнинг асл мақсади - Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш ва хорижлик сайёҳлар эътиборини юртимизга яна бир бор жалб этишдан иборат эди.

Нашр 304 саҳифадан иборат бўлиб, ундан лойиҳа учун махсус тайёрланган фотолар, шу билан бир қаторда сўнгги 15 йил давомида суратга олинган архив ишлар жой олган. 250 дан ортиқ ноёб кардлар ўлкамиз меъморчилиги, миллий анъаналари, табиати, шунингдек, халқимизнинг турмуш тарзи, дилкашлиги ва самимиятини намоён этади. Китобда ўзбекистонлик таниқли фотограф Эрнест Куртвелиевнинг жаннатмакон юртнинг ўзига хос тароватини акс эттуривчи сара ишлари жамланган. Китоб ўлканинг биз билган ва билмаган қирралари, масканлари ва фестиваллари ҳақида сўзлаб, нафақат хорижликлар, балки ҳар бир ўзбекистонлик учун ҳам қизиқ.

Янги ёндошувдаги ушбу китобни яратиш лойиҳасини замонавий иморатлар барпо этиш орқали, юртимиз кўркига кўрк қўшиб келаётган инновацион компаниялардан бири Murad Buildings қўллаб-қувватлади. Компания асосчиси Мурод Назаров китоб тайёрлаш жараёнида нафакат миллий гурурни акс эттириш, балки мамлакатнинг замонавий жилоси ва кўп-қирралигини намоён этиш борасидаги ижодий гоялар муаллифи сифатида иштирок этди.

Ижодий гуруҳ люкс тоифасидаги ноширчилик соҳасининг халқаро тажрибаларини уйғунлаштирган ҳолда ушбу китобни ярим йил давомида тайёрлаб келди. Китобнинг яратилишида ўзбекистонлик ўз ишининг усталари билан бир қаторда АҚШ, Буюк Британия ва Франция каби давлатлардан муҳаррирлар ҳиссаси бўлди. Бу китоб мамлакатга ташриф буюрадиган олий мартабали меҳмонлар, сайёҳлар ва умуман бу ўлкага бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсон учун ўзига хос совға бўла олади.

Лойиҳанинг бевосита давоми сифатида энг яхши ижодкорларни атрофида жамлаган Dinara&co. нашриёт уйи келгусида Ўзбекистон тараққиётининг турли йўналишлари — меъморчилик, санъат, маданият, шунингдек, инвестиция салоҳиятига бағишланган шу каби нашрлар сериясини яратишни режалаштирган.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+