logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Италияда ўтган халқаро танловда Сирдарёнинг “қирқма”, “қари қиз” ва “қора қанд” навли қовунлари иштирок этди

Италияда ўтган халқаро танловда Сирдарёнинг “қирқма”, “қари қиз” ва “қора қанд” навли қовунлари намойиш этилди

04/02/2019 22:04

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда етиштирилган қовун халқаро танловда музқаймоқ тайёрлаш учун энг яхши маҳсулотлардан бири деб топилди.

Италия музқаймоқ ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси ташаббуси билан «Palatsso dey Kongressi» саройида​​ ўтказилган Миллий кўргазмада илк бор “Музқаймоқ жаҳон мероси”  халқаро танлови бўлиб ўтди.

Шунингдек, миллий кўргазма доирасида бошқа мамлакатларга хос бўлган мева ва ўзига хос маҳсулотлардан музқаймоқ тайёрлашда фойдаланган ҳолда танловда иштирок этиш шарти белгиланганди. Ташкилотчилар ажойиб ҳидли музқаймоқ ​тайёрлашда ишлатилган Ўзбекистонда етиштирилган қовун музқаймоқ тайёрлаш учун энг яхши иккинчи маҳсулот сифатида тан олинди. Биринчи Ўринда Американинг ерёнғоқли музқаймоғи, учинчи ўриндан манголи Миср музқаймоғи жой олди дея хабар бермоқда Kun.uz сайти.

Танловда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида етиштирилган учта қишки нав — “қирқма”, “қари қиз” ва “қора қанд” қовунлари иштирок этди. Танлов координатори Маттео Фортунати сўзларига кўра, такрорланмас таъмга эга Ўзбекистон қовунларидан ширин музқаймоқ тайёрлаш имконияти уларни Европа ва Италияга экспорт қилишни оширади.

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+