“Huawei” смартфонлар бозорида “Samsung” ва “Apple”ни ортда қолдирмоқчи
07/06/2016 17:00
“Huawei” смартфонлар бозорида “Samsung” ва “Apple”ни ортда қолдирмоқчи
07/06/2016 17:00
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитойнинг “Huawei Technologies Co.” компанияси яқин 5 йил ичида смартфонлар бозорида “Samsung” ва “Apple”ни ортда қолдириб, мобил иловалар ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияга айланмоқчи ва дунё бозоридаги улушини 25 фоиздан оширмоқчи.
Бу ҳақда “Huawei” компаниясининг ижрочи директори Ричард Ю “The Wall Street Journal” томонидан ташкил этилган ҳамда Гонконгда ўтказилган Конвергент технологиялар конференциясида баёнот берди.
“Биз смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи бўлмоқчимиз. Бу узоқ вақтни олади, лекин биз жудаям сабрлимиз”, - деди Ричард Ю.
“Gartner” компанияси тадқиқотларига кўра, “Huawei” компаниясининг смартфонлар бозоридаги улуши 2016-йилнинг биринчи чорагида 8,3 фоизни ташкил этган. Таққослаш учун “Samsung” компанияси улуши – 23 фоизни ва “Apple” компанияси улуши эса 15 фоизни ташкил этган.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |