logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистон май ойидан бошлаб транзит йўловчиларга қисқа муддатли кириш визаларини жорий қилади

Ўзбекистон май ойидан бошлаб транзит йўловчиларга қисқа муддатли кириш визаларини жорий қилади

07/02/2018 10:44

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 1 майдан бошлаб транзит бўйича ҳаракатланаётган хорижий йўловчиларга келишлари билан 72 соат муддатга қисқа муддатли кириш визаларини бериш жорий этилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мазкур қарор республикага туристлар оқимини кўпайтириш, кириш туризмини миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш, мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини кенг тарғиб қилишга мўлжалланган.

Ҳужжатда қайд этилишича, транзит бўйича ҳаракатланаётган хорижий йўловчиларда учинчи мамлакатга авиачипта ва виза (зарурат бўлганда) мавжуд бўлиши ҳамда консуллик йиғимларини тўлашлари зарур бўлади.

Қарорда айтилишича, Ўзбекистон тасдиқланган туризм дастурлари бўйича танишув турлари учун транзит йўловчиларнинг аэропорт чегара ҳудудидан (8:00 дан 21:00 гача) ташқарига қисқа муддатли назорат қилинадиган чиқиши тартибини тасдиқлайди.

Президент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ушбу бандни амалга ошириш бўйича, шу жумладан, фуқаролари келишлари билан қисқа муддатли кириш визалари бериладиган мамлакатлар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилишни топширди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 10 февралидан Ўзбекистон 7 мамлакат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимини татбиқ қилмоқда. Шунингдек, 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон 39 мамлакат фуқаролари учун соддалаштирилган туристик визани расмийлаштиришни татбиқ этди.

Охирги янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар аниқланди

17/03/2023Батафсил

Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига суд ҳукми эълон қилинди

17/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+