logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Абдулазиз Камилов UNWТО Бош котиби билан учрашди

Абдулазиз Камилов UNWТО Бош котиби билан учрашди

28/08/2017 12:14

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг (UNWТО) Бош котиби Талеб Рифаи билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон билан UNWТО ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Мамлакатимиз мазкур ташкилот фаолиятида 1993 йилдан буён иштирок этади.

Ўзбекистоннинг ташаббусига кўра UNWТО доирасида минтақамизда туризм ривожланишини рағбатлантирган қатор ҳужжатлар – «Буюк ипак йўлида туризмни ривожлантириш тўғрисида Самарқанд декларацияси» (1995 йил), «Туризм ва маданий меросни сақлаб қолиш бўйича Хива декларацияси» (1999 йил), «Ипак йўли бўйлаб туризм бўйича Бухоро декларацияси» (2002 йил) қабул қилинган.

Учрашувда ўзбек халқининг бой тарихий, меъморий, маданий мероси асосида ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятларини босқичма-босқич амалга оширишга икки томонда ҳам қизиқиш борлиги қайд этилди.

Мулоқот давомида UNWТО ҳузурида Марказий Осиё бўйича Минтақавий комиссияни ташкил этиш масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинди.

Оҳирги янгиликлар

Халқ розилиги — фаолиятимиз мезонидир

07/08/2022Батафсил

Интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизликни қандай камайтиради?

05/08/2022Батафсил

Ер ислоҳотлари: Озарбайжон тажрибаси ва унинг Ўзбекистон учун аҳамияти

04/08/2022Батафсил

МБ валюта курслари 07/08/2022

$ 1 10886.00 -0.310%
€ 1 11134.20 +0.081%
₽ 1 180.46 -0.557%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+