logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Юртимиз меҳмонлари учун янги қўлланма

Юртимиз меҳмонлари учун янги қўлланма

20/05/2016 13:24

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Мараканда Эхпедитион» компанияси “Ўзбектуризм” МК ҳамда Хусусий сайёҳлик компаниялари ассотсиятсияси билан ҳамкорликда рус тилида сайёҳлар қўлланмаси китобчасини тайёрлашга муваффақ бўлди. Ушбу қўлланма асосан МДҲ мамлакатларидан ташриф буюрадиган сайёҳлар учун мўлжалланган.

Ушбу қўлланманинг 140 саҳифасида юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш мобайнида зарур маълумотлар ва суратлар билан бойитилган ва турли мавзуларга бўлинган. Мавзулар орасида – Ўзбекистонга саёҳатни ташкиллаштириш, юртимиз ва урф-одатларимиз ҳақида маълумот, шаҳарлараро саёҳат маршрутлари, миллий ошхонамиз кабилар бор.

Китоб муаллифлари саёҳатни енгиллаштириш мақсадида 38 турдаги сайёҳлик маршрутлари ва шаҳарларимизнинг батафсил ҳариталарини ҳам китобга илова тарзида киритишгани диққатга сазовор.

Маршрутлар орасида илмий-оммабоп саёҳат ихлосмандлари учун - “Македониялик Искандар изидан”, “Марказий Осиё буддизм мероси” ҳамда “Чинни ва Ипакчилик тарихи” каби қизиқарли маршрутлар меҳмонларга юртимизнинг бой тарихи билан яқинроқ танишиш имконини беради.

“Мамлакат ва Одамлар” бўлими қадимги тарихимиз, анъаналар, диний урф-одатлар ва миллий байрамлар ҳақида ҳикоя қилади. Китоб сўнггида қисқа рус-ўзбек тилидаги сўзлашгич ҳам юртимиз меҳмонлари учун фойдадан холи эмас.

Оҳирги янгиликлар

Жорий йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 млрд. АҚШ долларини ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп

05/07/2022Батафсил

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги EPS-Topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Кореяда ишлашини кафолатламайди

05/07/2022Батафсил

Лицензия олган 80 та Хусусий бандлик агентлигининг 71 тасида иш фаолияти тўхтатилган, шундан 12 тасига нисбатан жиноят иши очилган

05/07/2022Батафсил

МБ валюта курслари 01/07/2022

$ 1 10865.94 +0.052%
€ 1 11333.18 -0.709%
₽ 1 207.27 -2.429%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+