logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳайдемария Гурерни қабул қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳайдемария Гурерни қабул қилди

21/04/2016 17:14

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 19-апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Австрия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ғарбий Болқон, Шарқий Европа, Жанубий Кавказ, Марказий Осиё ва Марказий Европа ташуббуси Департаменти директори Ҳайдемария Гурерни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Австрия кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки томонлама шаклда ва халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришдан икки тараф ҳам бирдек манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам мулоқотлар икки давлат ўртасидаги кўп тармоқли ҳамкорликнинг муҳим воситаси эканлиги қайд этилди.

Учрашувда турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Ушбу маслаҳатлашувлар давомида сиёсий, савдо, ивеститсия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш истиқболлари батафсил муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида иқтисодий соҳадаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда таъкидландики, икки томонлама музокаралар ўтказиш ва қўшма бизнес-форумда иштирок этиш учун келган Австрия етакчи компаниялари нуфузли делегациясининг шу кунлардаги Тошкентга ташрифи Ўзбекистон ва Австрия ишбилармон доираларининг ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга бўлган қизиқиши ошаётганини тасдиқлайди. Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи муаммолари ҳам муҳокама қилинди.

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+