Абдулазиз Камилов “Williams & Garden” компанияси президентини қабул қилди
02/12/2016 16:04
Абдулазиз Камилов “Williams & Garden” компанияси президентини қабул қилди
02/12/2016 16:04
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 2-декабрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШдан халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашаётган “Williams & Garden” компанияси президенти Лиза Уилямсни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида халқаро кузатувчилар иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
АҚШ Конгрессида кўп йиллик самарали иш тажрибасига эга Л.Уилямс билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
29/05/2023Батафсил
28/05/2023Батафсил
$ 1 | 11450.03 | -0.245% |
1 | 12387.79 | -0.088% |
₽ 1 | 143.41 | -0.306% |