logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келди

ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келди

01/12/2016 11:51

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш бўйича миссияси кузатувчилари 2016-йил 30-ноябрь куни мамлакатимизга келди. Унга ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

ШҲТ миссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайловига халқаро кузатувчилар таклиф этилишини уни демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказишга бўлган интилишнинг яққол ифодаси, деб баҳолайди.

Миссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда Президент ва парламент сайловларида, референдумларда ШҲТ кузатувчилар миссияси тўғрисидаги низом асосида сиёсий бетарафлик ва давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига риоя қилган ҳолда амалга оширади.

Унинг таркибига ШҲТга аъзо давлатларнинг қонун чиқарувчи, ижро ва сайлов органлари, шунингдек, ШҲТ котибиятининг 20 нафар вакили киритилган. Улар ўз фаолияти давомида иложи борича кўпроқ сайлов участкаларига ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Миссия Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида учрашувлар ўтказади. Сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро ташкилотлар миссиялари аъзолари, хорижий мамлакатлар кузатувчилари билан мулоқотлар ўтказишни режалаштирган, деб хабар беради ЎзА.

ШҲТда сайловларни кузатиш соҳасида катта тажриба тўпланган. Бу борада ташкилотда 2004-йилдан буён 37 миссия шакллантирилган бўлиб, уларнинг 5 таси мамлакатимизда иш олиб борган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+