logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«Press klub: Saylov.uz – 2016» очилди

«Press klub: Saylov.uz – 2016» очилди

01/12/2016 11:37

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Press klub: Saylov.uz – 2016» очилди Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида 30-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича «Press klub: Saylov.uz – 2016» пресс-клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, сайловни кузатиш учун мамлакатимизга келган халқаро кузатувчилар, етакчи экспертлар, маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Ф.Абдухолиқов, “UzReport” ахборот агентлиги бош директори Р.Жўраев ва бошқалар жорий йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилаш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг кўзгуси эканини, уни очиқ ва ошкора, халқаро стандартлар даражасида ташкил қилишда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичлари ҳақида мамлакатимиз аҳолиси ва халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиб боришда оммавий ахборот воситалари фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссиялари матбуот марказларида журналистлар учун зарур шароитлар яратилган. Марказий сайлов комиссияси ва округ сайлов комиссияларининг мажлисларида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. Бундан ташқари, комиссиялар томонидан оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёнини ёритишига кўмаклашиш, журналистларнинг бу борадаги билим ва кўникмасини янада мустаҳкамлаш, тажрибасини ошириш мақсадида туркум семинарлар, анжуманлар ташкил этилмоқда.

Сайлов кампаниясида иштирок этаётган миллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун халқаро стандартларга мос қулай инфратузилма ва шароитлар яратиш, интерфаол медиа майдони барпо этиш ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнини ёритишда холислик, ошкоралик ва тезкорликни таъминлаш, халқаро кузатувчилар, экспертлар ва медиа соҳа вакилларини мамлакатимизда эришилган ютуқлар билан таништириш мақсадида Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси, “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги, “Mening Yurtim”, “Uzreport-TV” телеканаллари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимизда илк бор “Press klub: Saylov.uz – 2016” пресс-клуби ташкил этилди.

Пресс-клуб ўз мультимедиа майдонида хорижий ва миллий медиа соҳа вакилларини бирлаштиради. Бу ерда IT-технология, дизайн ва мультимедиа соҳасидаги энг сўнгги ютуқлардан фойдаланилган, юқори тезликдаги интернет ва Wi-Fi алоқаси, компьютерлар, принтерлар, телефонлар ва бошқа кўп функцияли қурилмалар ўрнатилган. Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси студиялари ва мамлакатимиздаги 10 ҳудудий нодавлат телестудиялар билан онлайн боғланиш, алоҳида узатувчи телестанция ўрнатиладиган Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази билан бевосита онлайн алоқа йўлга қўйилган.

– Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичлари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича катта тажриба тўпланган, – дейди «Синхуа» ахборот агентлиги мухбири Ша Дати (Хитой). – Бунга сайлов кампанияси давомида гувоҳ бўлмоқдамиз. Марказий сайлов комиссияси ва округ сайлов комиссиялари томонидан матбуот анжуманлари ва брифинглар онлайн тарзида ташкил этилаётгани барча ҳудудлардаги сайловчиларнинг фаоллиги ошишига, муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик жараёнидан тўлақонли хабардор бўлишига имконият яратмоқда. Мазкур пресс-клубнинг очилиши журналистларнинг Ўзбекистондаги муҳим сиёсий жараён ҳақида янада кенгроқ ахборот олиши ва сайлов кампаниясини самарали ёритишида муҳим аҳамият касб этади.

Пресс-клубнинг самарали фаолият олиб бориши учун сиёсий партиялар, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро кузатувчилар иштирокида брифинглар, матбуот анжуманлари ва туркум тадбирлар ташкил этилади.

Пресс-клуб дастуридан халқаро кузатувчилар ва хорижий ОАВ вакилларини Ўзбекистоннинг анъанавий маданияти ва санъати билан таништиришга қаратилган маданий тадбирлар ҳам ўрин олган, деб хабар беради ЎзА.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилгани диққатга сазовор, – дейди “The Daily Ittihad” газетаси мухбири Муҳаммад Аббосхон (Покистон). – Бунга Самарканд ва Бухоро вилоятларида сайловчилар билан ўтказилган учрашувларни кузатиш жараёнида гувоҳ бўлдик. Аксарият сайловчилар Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари, улардаги устувор йўналишлардан яхши хабардор. Бу мамлакатингизда мазкур сиёсий жараёнга ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрилганидан далолат беради.

Тадбирда мамлакатимизда сайловни ёритувчи оммавий ахборот воситаларининг замонавий асосда фаолият юритиши учун барча шароит яратилгани, бундай лойиҳалар хорижий кузатувчилар ва ОАВ вакилларини бўлажак сайлов жараёни, шунингдек, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолияти билан таништиришда алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+