logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Евгений Слобода: Ўзбекистонда сайлов кампанияси қонун доирасида, халқаро стандартлар бўйича очиқ ва ошкора ўтмоқда

Евгений Слобода: Ўзбекистонда сайлов кампанияси қонун доирасида, халқаро стандартлар бўйича очиқ ва ошкора ўтмоқда

29/11/2016 15:46

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимиз, халқимиз муҳим сиёсий воқеа арафасида турибди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилди. Шу кунларда бутун дунё нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган, десак муболаға бўлмайди.

Ушбу сайловни кузатиш учун халқаро кузатувчилар, халқаро ташкилотлар вакиллари, етакчи экспертлар мамлакатимизга келмоқда. ЎзА мухбири МДҲ Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи Евгений Слобода билан суҳбатлашди.

– Ўзбекистонда Президент сайловига доир қонунчилик асослари такомиллаштирилиб, фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида маълум ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганидан хабардормиз, – деди Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи Евгений Слобода. – 2015-йил декабрда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ сайловолди ташвиқотини олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари янада аниқлаштирилган. Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлолмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди. Қонунда сиёсий партияларнинг сайловда қатнашиши, ўз номзодини қўллаб-қувватлаши учун қўшимча имкониятлар белгиланди. Президентликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг беш фоизидан бир фоизига қисқартирилди.

Ўзбекистонда ўтган парламент ва Президент сайловларида кузатувчи сифатида қатнашганмиз. Ўзбекистондаги сиёсий тадбирларда аҳолининг фаоллиги тобора ошиб бораётганини кузатмоқдамиз. Бу уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти юксаклигидан далолатдир.

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича сайловолди ташвиқотлари ўтказилгани, кенг миқёсда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, сайлов кампаниясининг мазмун-моҳияти тушунтирилгани, мавзуга оид тарғибот тадбирлари, давра суҳбати, семинар, учрашув ва конференциялар ташкил этилгани, оммавий ахборот воситалари орқали мақола, эшиттириш ва кўрсатувлар эълон қилиб борилаётгани, турли тарғибот материаллари тарқатилганини алоҳида қайд этмоқчиман. Биргина мисол: сайловолди ташвиқотларига доир 100 мингдан ортиқ плакат жамоат жойлари, транспорт воситалари, сайлов участкалари, одамлар гавжум ҳудудларга жойлаштирилган. Оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинаётган материаллар ҳам фуқаролар сиёсий маданиятини оширишга ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигига алоҳида эътибор қаратилади. Бу ушбу сайлов жараёнларида ҳам намоён бўлмоқда. Қаранг, округ сайлов комиссияларининг 152 аъзосидан 56 нафари хотин-қизлардир. Уларнинг 12 нафари сайлов комиссияларида раҳбарлик қилмоқда. Участка сайлов комиссиялари таркибида хотин-қизлар 47,4 фоизни ташкил этади. Ўзбек хотин-қизлари сиёсий ҳаётда дунёнинг бошқа кўплаб давлатлари ҳавас қилгулик даражада фаол.

Сайловолди ташвиқотлари, умуман, сайлов билан боғлиқ жараёнларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ролини жуда юқори баҳолаймиз. Яқинда Марказий сайлов комиссиясида барча сайлов комиссияси аъзолари иштирокини таъминловчи видеоконференция ташкил этилди. Бу ҳам очиқлик ва ошкораликни қарор топтиришдаги энг самарали усуллардан бири. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатган сиёсий партиялардан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар қатнашди. Бошқа томондан, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, етакчи ахборот агентликлари, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзолагани бу йилги сайлов кампаниясини ҳар томонлама холис ёритишда муҳим омил бўлмоқда. Мазкур йўналишда миллий оммавий ахборот воситалари орқали 10 мингдан ортиқ материаллар эълон қилингани эътиборга молик. Оммавий ахборот воситалари сайловолди ташвиқотида барча номзодлар учун тенг шароит яратиб, ҳаққонийлик ва холисликни таъминламоқда.

Бир неча вилоятларда, кўплаб сайлов участкаларида бўлдик. Кузатувларимга асосланиб ишонч билан айтишим мумкинки, мамлакатингизда сайлов кампанияси қонун доирасида, халқаро стандартлар бўйича очиқ ва ошкора ўтмоқда. Сайловчиларнинг Президентликка номзодларнинг дастури билан танишиши, ўзлари хоҳлаган номзодга овоз бериши, ўз ҳуқуқларидан фойдаланиши учун барча шароитлар яратилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+