logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Хатамжон Кетмонов Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди

Хатамжон Кетмонов Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди

29/11/2016 15:43

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 28-ноябрь куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган учрашувни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Қирғизбоев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили А.Тошматов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Президентликка номзод Хатамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Сирдарё вилояти ўзининг юқори иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти, географик жойлашуви билан мамлакатимиз тараққиётида ўзига хос муҳим ўрин тутади. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилган изчил ислоҳотлар самарасида мустақиллик йилларида вилоятда ана шу салоҳиятни янада ошириш йўлида катта ютуқлар қўлга киритилди. Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 2010 йилдан буён 1,6 баробар ошди, кейинги беш йилда унинг таркибида саноат маҳсулотлари 1,6 марта ўсди. Бу борада айниқса, Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Жиззах” эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали катта аҳамият касб этаётир.

Дастурда мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосида ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатлами турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликнинг катта қизиқишига сабаб бўладиган масалалар бўйича қарор қабул қилишдан аввал ушбу масалалар юзасидан жамоатчилик маслаҳатлашувлари ўтказишнинг мажбурийлигини белгилаш, “Кексаларимиз учун муносиб пенсия таъминоти!”, “Биз кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз!” шиорлари негизида мамлакатимиз равнақи, улғайиб келаётган ёш авлодга озод ва обод Ватан қолдириш борасидаги ишларга ўз ҳиссасини қўшган кекса авлоднинг турмуш шароитини янада яхшилаш ғояси илгари сурилган.

Ўқиш учун шартнома пулларини тўлашга қийналаётган кам таъминланган оилалар фарзандларининг шартнома пулларини тўлаётган корхоналарни, юртимизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни рағбатлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланган.

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё тумани кенгаши раиси М.Аҳмедов, партия Гулистон тумани кенгаши раиси М.Маматкаримова, Сирдарё тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири ўринбосари Ш.Йўлдошева ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди. Сайловчиларни Ватанимиз келажагини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+