logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«Нуроний» жамғармасининг мақоми оширилади

«Нуроний» жамғармасининг мақоми оширилади

24/11/2016 19:31

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хонадонларимизнинг файзу фариштаси бўлган нуроний отахон ва онахонларимизни эъзозлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш, қўлимиздан келганича умрларини узайтириш асрлар давомида энг улуғ қадриятларимиздан бири бўлиб келмоқда. Бундай табаррук инсонларга хизмат қилиш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўришни эзгу ва савобли ишимиз деб биламиз.

Ушбу ғоя Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ўз ифодасини топган.

Маълумки, ҳозирги даврда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсонни ривожлантириш концепциясида қайд этилган энг муҳим мезонлардан бири аҳолининг турмуш даражаси, айниқса, ҳаёт сифати одамларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичи билан ҳам ифодаланади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача умр кўриши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди. Бугунги кунда республикамизда 60 ёшдан ошган қарийб 2,9 миллион киши истиқомат қилади. Улар орасида 2 мингдан ортиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 60 мингдан ортиқ фронт ортида меҳнат қилган инсонлар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўзбекистон узоқ умр кўрувчилар мамлакатига айланаётганлигини мамнуният билан қайд этса бўлади. Буни юртимизда яшаётган табаррук отахон ва онахонларимизнинг 225 минг нафари 80 ёшдан, 44 минг нафари 90 ёшдан, 8700 нафари эса 100 ёшдан ошганлиги ҳам исботлаб турибди. Улар Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда доимий равишда моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватланиб келинади. Бугунги кунда республикамизда ногиронлар, якка-ёлғизлар яшайдиган 33 та саховат ва мурувват уйлари бор. Айни пайтда уларни қайта қуриш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, 17 минг нафар ёлғиз кексаларга ижтимоий хизматлар кучайтирилиб, ижтимоий соҳа ходимлари уларнинг уй-рўзғор юмушларида кўмаклашмоқдалар, зарур маҳсулотларни уйга етказиб бермоқдалар. Ногиронларимизга зарурат бўлганда ногиронлик аравачаси, кўз гавҳарини қўйиш ёки уларни протез, ортопедик анжомлар билан таъминлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, вилоятларда ёшлардан ташкил топган “Ғамхўрлик”, “Мадад”, “Кўмак” гуруҳлари томонидан 5 мингдан ортиқ ўзгалар парваришига муҳтож ва якка-ёлғиз кексаларнинг уй, хўжалик юмушларида яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда.

Халқимизда “Қариси бор уйнинг париси бор”, деган ҳикматли нақл бор. Зеро, мўътабар кексаларнинг насиҳатлари, дуолари билан ҳаётимиз файзли, юртимиз тинч ва обод, хонадонларимизда қут-барака барқарор. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловолди дастурида “Нуроний” жамғармасининг мақоми ва мавқеини кўтариш, унинг туман, вилоят ва республика тузилмаларининг штат бирликларини кўпайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилади. Хусусан, бу жамғарма келгусида кекса авлод вакилларига том маънода кўмак берадиган фаол ташкилотга айланиши учун барча тегишли чораларни кўриш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ёши улуғ инсонлар, ёлғиз кексалар ва имконияти чекланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш дас¬тури қабул қилиш кўзда тутилган.

Кўпни кўрган, Ватанимиз равнақи, шаҳар ва қишлоқларимиз ободлиги йўлида беқиёс ҳисса қўшган мўътабар отахон ва онахонларимиз, пиру бадавлат кексаларимизни, ҳар бир юртимиз фуқаросини президентлик сайловларида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзодига овоз беришга чақирамиз.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+