Beeline Club уч миллионлик рақамдан ўтди
15/04/2012 00:16
Beeline Club уч миллионлик рақамдан ўтди
15/04/2012 00:16
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ягона алоқа оператори “Билайн” (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) Beeline Club бонусли дастурига уч миллионинчи иштирокчи қўшилганлиги ҳақида хабар беради.
Эндиликда Beeline Club 3 000 000 дан ортиқ кишини бирлаштиради. Лойиҳанинг ҳамкорлик тармоғида – Gold ва Platinum имтиёзли карталар бўйича чегирма берувчи Ўзбекистоннинг 10 та шаҳаридаги 150 та компания, балларга алмаштириладиган бонуслар қаторида эса – мулоқот дақиқалари, маҳаллий ва халқаро SMS, шунингдек GPRS-пакетлар ва шу кабилар бор.
“Beeline Club илгаридагидек компания тарихидаги энг кенг кўламли лойиҳа бўлиб қолмоқда, – воқеани шарҳлайди Unitelнинг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати Катта менежери Ораз Абдуразаков. – Бугунги кунда бонусли дастур “Билайн”нинг Ўзбекистондаги абонентларини, уларнинг мулоқотини қулай ҳамда арзонроқ қилган, шунингдек улар учун янги имкониятларни очган ҳолда, деярли ярмини бирлаштиради”.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |