Нобанк кредит ташкилотларининг активлари ўтган йили 33% ошди
15/02/2016 11:29
Нобанк кредит ташкилотларининг активлари ўтган йили 33% ошди
15/02/2016 11:29
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига 109 млрд сўмни ташкил этди ёки 2015 йил бошига нисбатан 33% ортди.
Уларнинг кредит қолдиғи йил давомида 38% ошди ва 96,3 млрд сўмга етди.
Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 2015 йилда 27% ўсди ёки 81,7 млрд сўмга етди.
Нобанк кредит ташкилотлари жамғармалар (депозитлар) жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас ва микромолиявий хизматларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
2016 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг барча ҳудудларида 27 микрокредит ташкилоти ва 43 ломбард фаолият кўрсатмоқда.
Telegram- !
24/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |