logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

IUT ва «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ қўшма танлов натижаларини эълон қилдилар

IUT ва «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ қўшма танлов натижаларини эълон қилдилар

06/02/2016 13:13

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ ўтказган қўшма танлов натижалари эълон қилинди.

IUT ва «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ талабалар ўртасида суғурта компаниясининг мобил иловасини тайёрлаш бўйича 2015-йил декабрь ойининг иккинчи ярмида танлов эълон қилдилар.

Танлов шартларига кўра талабалар «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJнинг мобил иловасини тайёрлашлари керак эди. Танловда 13 та жамоа иштирок этди. Биринчи босқичда улар ўз иловаларининг концепциясини «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ мутахассисларига тақдим этдилар. Суғурта компаниясининг вакиллари 5 та жамоани танлаб олдилар ва улар якуний босқичга чиқдилар.

Сўнгги босқичда иштирокчилар «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ вакилларига ўзлари ишлаб чиқарган мобил иловани тайёр ҳолда тақдим этдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Нодирбек Холиқулов, Рашид Тожибоев ва Қудратулло Исматовлар ушбу танлов ғолиблари деб эълон қилиндилар.

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ ғолиблар ва финалчиларга ўз совғаларини ва суғурта полисларини топширди.

Илхом Каримов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш департаменти бош менежери: “Бизнинг компаниямиз иқтисоднинг реал сектори компаниялари орасида ахборот технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш даражаси бўйича биринчи ўнталикка киради. Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад суғурта маданияти ва бизнесини тарғибот қилиш, ҳамда ёш дастурчиларга суғурта компаниясининг иш жараёнларидан бирини автоматлаштиришда иштирок этиш имкониятини яратишдан иборат. Иштирок этган жамоалар орасидан ғолибни аниқлаш жуда ҳам қийин кечди, сабаби бешта лойиҳа ҳам жуда яхши тайёрланган эди”.

Нодирбек Холиқулов (танлов ғолиби): “Танлов жуда қизиқарли ўтди. Менинг фикримча, бешта жамоа ҳам танловда ғолиб чиқишга лойиқ эди. Бу танлов бизга катта тажриба бўлди ва мобил иловалар яратиш бўйича ўз билимларимизни такомиллаштириш имкониятини яратди. Биз, шу билан бирга, суғурта бозори ва маркетинг ҳақида жуда кўп маълумотларга эга бўлдик”.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу лойиҳа Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошида янги ташкил этилган Инновациялар ва саноат кооперацияси марказининг илк қўшма лойиҳасидир. Ушбу марказ IUTнинг илмий-тадқиқот ва инновацион имкониятларини кенгайтириш, илмий тадқиқот ва интеллектуал фаолиятини тижоратлашишини таъминлаш, турли лойиҳаларда иштирок орқали талабаларнинг профессионал кўникмаларини ривожлантиришга шароит яратиш, ҳамда ички ва ташқи бозорларда инновацион маҳсулотлар ва хизматлар трансферини таъминлаш учун асос солинди.

Марказ раҳбари Санжар Саидхўжаев: “Биз ушбу ҳамкорлик учун «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети тадбиркорлар, маҳаллий ва хорижий компаниялар билан ҳамкорликка катта аҳамият беради. Мазкур марказ фан ва иқтисоднинг турли соҳалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида университет қошида ташкил этилди. Танловга қайтсак, янги ҳамкорлик талабаларимизга реал АТ лойиҳасида ўз билимларини синаб кўришлари ва маҳсулотларини харидорга сотиш учун керак бўладиган тақдимот кўникмаларини яхшилаш имконини берди. Аминманки, бу бизнинг талабаларимиз учун бебаҳо тажрибадир, уни эса ҳар қандай назария билан алмаштириб бўлмайди. Ўйлайманки, бу уларнинг дунёқарашларини кенгайтириш ва университетни битиргач бозор шароитларига тайёр бўлишлари учун ёрдам беради”.

Инновациялар ва саноат кооперацияси маркази ҳамкорлик учун очиқ. Марказ хорижий ва маҳаллий компанияларни қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорликка таклиф қилади.

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+