logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди

Сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди

07/10/2016 16:44

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 7-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари, сайловда қатнашаётган сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Марказий сайлов комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарган мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари таклифлари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Дастур фуқароларга истиқлол йилларида яратилган миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун, сўнгги йилларда унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш ишларини олиб боришни назарда тутади.

Тарғибот тадбирлари давра суҳбати, семинар, учрашув, бевосита мулоқот, конференция, тренинг шаклида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали мақола, эшиттириш ва кўрсатувларэълон қилиш, турли рисола, флаер ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш орқали амалга оширилади.

Дастурда назарда тутилган тадбирлар аҳолининг кенг қатлами, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи маротаба овоз берувчи фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, меҳнат жамоалари, ўқув муассасалари вакиллари, шунингдек, хориждаги ҳамюртларимизни қамраб олади.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика байналмилал маданият маркази ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шерикликда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва электорал фаоллигини янада ошириш мақсадида “Менинг овозим — Ватаним келажаги”, “Мен шахсан ўзим овоз бераман”, “Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эга”, “Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз”, “Сайловчилар рўйхатида бормисиз?”, “Ягона оилада” номли турли акцияларни ўтказишни режалаштирмоқда.

Барча тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.

Мажлисда, шунингдек, 7-Самарқанд, 9-Сурхондарё, 11-Фарғона округ сайлов комиссиялари раисларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақидаги ахборотлари эшитилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкалари тузилгани қайд этилди. Ҳозирги кунда республика ва хорижда 9376 та сайлов участкаси тузилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш ишлари бошлаб юборилди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.Кўрилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

VEON Group бош директори Каан Терзиоглу: Биз оддий телекоммуникация компаниясидан афзалроқ бўламиз

25/09/2023Батафсил

ДХХ: Қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди

24/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+