logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси хизмат кўрсатишга шай (фото)

07/10/2016 12:40

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Куни кеча пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Uzbekistan Tashkent” меҳмонхонасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун медиа-тур ташкиллаштирилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – журналистларни янги очилаётан меҳмонхона билан яқиндан таништириш эди. Мазкур тадбир “Maslov PR” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Матбуот ходимларини қутлар экан, меҳмонхона бош менежери Пунит Тандон меҳмонхона ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, бу ердаги умумий хоналар сони 300 тани ташкил этиши, шулардан 38 та “Regency Suites”, 8 та эксклюзив люкс, 5 та дипломатик люкс ва битта президент люкси бўлиб, уларнинг майдони оддий стандант хоналар 35 квадрат метрдан бошланиб, президент люкс хонаси каби 190 квадрат метргача эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг барча оммавий ахборот воситалари ходимлари учун меҳмонхона хизмати билан яқиндан таништириш учун саёҳат уюштирилди. Журналистларга энг аввало, биринчи қаватдаги “Хива” ресторани намойиш этилди. Бу ерда меҳмонлар шу ернинг ўзида қурилган тандирда иссиққина пишган патир нон ва сомсалардан татиб кўриб, нонвойларнинг маҳоратига баҳо беришди.

Шу куни меҳмонларга матбуот анжумани ўтказиш учун мўлжалланган конференция хоналари, оилавий тадбир ва маросимларни ўтказиш имконини берадиган банкет заллари, яхшидаб ҳордиқ чиқариш учун spa-салонлари ва 7-қаватдаги ёпиқ бассейн ҳавзаси ва Италиянинг машҳур пиццаси намойиш этилди.

Бир сўз билан айтганда яқин орада ўз фаолиятини бошлайдиган “Hyatt Regency Uzbekistan Tashkent” меҳмонхонаси юртимиз ва хорижий давлат фуқароларига хизмат кўрсатишга шай.

  • Hyatt Regency Uzbekistan Tashkent” меҳмонхонаси хизмат кўрсатишга шай

Оҳирги янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда

24/05/2019Батафсил

Шавкат Мирзиёев илм-фан намояндалари билан мулоқот қилди

24/05/2019Батафсил

Президент Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

24/05/2019Батафсил

МБ валюта курслари 03/12/2019

$ 1 9510.99 +0.172%
€ 1 10476.36 +0.108%
₽ 1 147.79 -0.639%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2019 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+