Шавкат Мирзиёев Исроил раҳбарларига ҳамдардлик хати йўллади
30/09/2016 14:47
Шавкат Мирзиёев Исроил раҳбарларига ҳамдардлик хати йўллади
30/09/2016 14:47
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев собиқ Президент Шимон Переснинг вафот этганлиги муносабати билан Исроил Давлати раҳбарларига ҳамдардлик хати йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Президент Реувен Ривлин ва Бош вазир Бенямин Нетанярҳуга ҳамдардлик хати йўллади.
Ҳамдардлик хатида Шавкат Мирзиёев атоқли Исроил давлат ва жамоат арбоби, собиқ Президенти Шимон Переснинг вафот этганлиги муносабати самимий таъзия изҳор этилган мактублар йўллади ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг собиқ Президенти Шимон Перес 28-сентябрь, чоршанба куни Тель-Авивда 94 ёшида вафот этди.
Telegram- !
18/04/2024Батафсил
18/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |