«Ўзагросуғурта» АЖ 2015 й. 110 млрд. сўмлик суғурта мукофотларини йиғди
01/02/2016 00:09
«Ўзагросуғурта» АЖ 2015 й. 110 млрд. сўмлик суғурта мукофотларини йиғди
01/02/2016 00:09
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзагросуғурта» АЖ нинг 2015 йилда 109,9 млрд. сўмлик суғурта мукофотларини йиғди, бу эса 2014 йилга нисбатан 34% кўп демакдир.
Ҳисобот йилида 3,8 млн.та суғурта шартномаси имзоланди, хабар беради «Ўзагросуғурта» АЖ нинг матбуот хизмати.
Умумий суғурта мукофатига нисбатан жами 42,8 трлн. сўмга суғурта жавобгарлиги олинган. Суғурта жавобгарлиги бўйича ўсиш ўтган йилга нисбатан 20,6% ошди.
Суғурта тўловларининг хажми 24,3 млрд. сўмни ташкил этди. Жами 11 300 дан ортиқ ариза бўйича суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71% ошган.
Тўловларнинг асосий қисми иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий сугурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиш ҳамда жисмоний шахсларнинг бахтсиз ходисалардан суғурталаш – гаровга қўйилган мулк ҳамда автотранспорт воситалрини суғурталаш, қишлоқ хўжалиги суғурта турлари ва бошқа турларга тўғри келмоқда.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |